Хорватиялик футболчи Бобан майдонда вафот этди (видео)

Хорватиянинг “Марсония” клуби ҳимоячиси Бруно Бобан учинчи дивизион жамоаси “Славония Пожеги”га қарши ўйин вақтида вафот этди, дея хабар беради Radio Slavonija.

Футболчининг ўлимига учрашувнинг 15-дақиқасида кўкрагига зарб билан келган копток сабабчи бўлган ва шундан сўнг у газонга йиқилган.

Бобанга клуб шифокори тиббий ёрдам кўрсатди ва кейин тез ёрдам машинаси орқали шифохонага олиб кетилди. Тиббиёт ходимлари унга 45 дақиқа давомида ёрдам беришга ҳаракат қилишди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олишмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)