Хосеп Гвардиола АПЛнинг жорий мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди

Англия премьер-лигасининг якунланган 2017/18 йилги мавсумида “Манчестер Сити” билан чемпионликни қўлга киритган Хосеп Гвардиола айнан ушбу чемпионатнинг мавсумдаги энг яхши мураббийи деб топилди.

Қайд этиш лозимки, 47 ёшли мутахассис қўл остида “шаҳарликлар” жорий мавсум рақиблари дарвозасига 106та гол уришди, 32та ўйинда ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, якунда 100 очко тўплаган “Манчестер Сити” мусобақанинг иккинчи поғонасидаги ҳамшаҳари “Манчестер Юнайтед”ни нақд 19 очкога ортда қолдирди.

Қайд этиш лозимки, юқоридаги кўрсатгичларнинг барчаси АПЛ рекорди ҳисобланади.

Ушбу совринга шунингдек Юрген Клопп («Ливерпуль»), Шон Дайч («Бернли»), Рой Хожсон («Кристал Пэлас»), Рафаэль Бенитес («Ньюкасл») ва Крис Хьютон («Брайтон») каби мутахассислар ҳам даъвогарлик қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!