Хуан Мартин Дель Потронинг ишлари беш
Ads

Аргентиналик теннисчи Хуан Мартин Дель Потро Пекин шаҳрида ўтаётган "China open" турниридаги иштирокини давом эттиради.

Хуан Мартин мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида россиялик Карен Хачановга қарши кортга чиқиб, 6:4, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дель Потро энди ярим финал йўлланмаси учун сербиялик Филип Крайинович билан рақобаталашади.