Хуан Мата: Айни дамда ҳеч бир клуб АПЛда кетма-кет чемпион бўла олмайди
Ads

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Матанинг фикрича айни дамда ҳеч бир клуб АПЛда кетма-кет чемпион бўла олмайди.

“Ҳозир қайсидир жамоа премьер-лигада кетма-кет чемпион бўла олишини тасаввур қилиш қийин. Ҳа, ажойиб футболчи ва мураббийларга эга жамоалар бор. Айнан молиявий жиҳат кўп жамоаларга кучли футболчилар сотиб олишга имкон яратади.

Шу тариқа чемпионатнинг даражаси янада кўтарилади ва чемпионлик учун бирдагина 5-6та жамоа кураш олиб боради. Аввалроқ “Лестер” чемпион бўлди, кейин эса “Челси” ва бу мавсум энди МЮ ғолиб чиқишга ҳаракат қилмоқда”, - дейди испаниялик футболчи.

Маълумот учун, Алекс Фергюсон бошқарувидаги МЮ 1993 йилдан 2013 йилга қадар 13 марта Англия чемпионлигини қўлга киритган.