Хуан Мата: Лукаку дунёдаги энг катта бутсаларга эга (Фото)
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Хуан Мата клубнинг янги аъзоси Ромелу Лукакуни табриклади.

“Ромелу Лукакуни “МЮ” аъзоси бўлгани билан табриклайман – у дунёдаги энг катта бутсаларга эга”, – дея ҳазил тариқасида ёзди Мата “Твиттер”даги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, бельгиялик футболчи “МЮ” билан 5 йиллик шартномага имзо чекди. Норасмий маълумотларга кўра “қизил иблислар” унинг трансфери учун 85 млн евро тўлаган.

Ўтган мавсумда Ромелу Лукаку “Эвертон”нинг барча мусобақаларида жами 39 ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол ва 7 та голли пасга муаллифлик қилган.