Хуанфран: Коста ўйнаш истаги билан ёнаётканини кузатаман

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Хуанфран хужумчи Диего Костанинг майдонга тушиши ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

Испания терма жамоаси хужумчиси хозирда ФИФАнинг қарори ила майдонга чиқа олмайди, аммо 29 ёшли футболчи жамоага иккинчи давра ўйинларида ёрдам бериши мумкин.

- Кундан-кунга Костанинг майдонга тушиши яқинлашмоқда. Шуни таъкидлашим керак, унинг яхши формада эканлигини ва Диего ўйнаш истаги билан ёнаётканини кузатаман. Ўйлашимча, бу футболчи “Атлетико”нинг хужумини кучайтиришда жуда катта роль ўйнайди, - дейди футболчи marca.com нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Симеоненинг шогирдлари Ла Лиганинг 13 тури бўйича 27 очко тўплаб 3-ўринни эгалаб турибди.