Худоберди Ҳолиқов: Чигиртка бир сакради, икки сакради, учинчисида қўлга тушди
Ads

Биринчи лига 33-туридан ўрин олган "Хотира-79" - "Истиқлол" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар ўйинчиси Худоберди Ҳолиқов клуб матбуот хизматига интервью бериб ўтди.


- Очиғи учрашув бу тарзда ўтади деб ўйламаган эдик. Улар бундай ўйин билан 15-поғонада боришаётганига ҳайронман. Балким биз учун ўйин услуби ноқулайлиги учун шундай кўрингандур.

Учрашув жуда ҳам кескин тарзда ўтди. Биринчи бўлимда биринчи қадамни ташладик. Лекин бу урилган гол биз учун, биринчи бўлимда минимум тайм бўлиб хизмат қилди. Иккинчи қадамни эса «Хотира-79» жамоаси ташлади. Хисоб тенглашганидан кейин бизга жуда қаттиқ босим бўлди. Параллел равишда ўтган «Локомотив-БФК» - «Андижон» учрашувида ўйин вақтида қайт этилаётган натижа бизни ғалабага бўлган иштиёқимизни янада оширди. Ва нихоят учинчи қадамни биз ташладик. Этиборга молик жиҳати хар икки голни жамоавий тарзда урдик.

Йигитларга ва Фарғонадан ташриф буюрган «тарихий мухлис»ларимизга миннатдорчилик билдираман. Қолган уч баҳсни ютиш бизнинг вазифамиз. Бу ишни албатта уддалаймиз.