Хуммельс: Германия кучлироқ эканини ҳаммага кўрсатиши ва исботлаши лозим
Ads

Германия терма жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс Швецияга қарши (2:1) кечган беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Швеция билан ўйин вақтида ва ундан кейин кўплаб ҳиссиётларни бошдан ўтказдик. Бугун аввалги ўйиндан яхшироқ ҳаракат қилдик. Бироқ барибир ҳаммаси аъло даражада эмас. Беллашувни таҳлил қилиб, видеони кўриб, керакли хулосаларни чиқарамиз.

Омад бизга кулиб боқди. Лекин Жанубий Кореяга имкониятни бой берсак, плей-офф босқичига чиқа олмаймиз. Шу сабабли Германия кучлироқ эканини ҳаммага кўрсатишимиз ва исботлашимиз керак”, – деди Хуммельс.