Хуммельс Германия терма жамоасида ўйнамоқчи эмас

 
"Бавария" ҳимоячиси Матс Хуммельс Германия терма жамоаси таркибида жорий йилнинг 17 июнидан 2 июлгача бўлиб ўтадиган "Конфедерациялар кубоги - 2017" турнирида иштирок этиш нияти йўқлигини билдирди.
 
- Мен ўзимни 33 ёшли футболчидай ҳис қила бошладим, - дейди 28 ёшли Матс Хуммельс. - Мен ёзда дам оладиган футболчилар қаторида бўлишни жуда ҳам истардим. Лекин терма жамоа мураббий рухсат бермаса, турнирда қатнашишга мажбур бўламан.
 
 
Жисмонан чарчаганини рўкач қилаётган Матс Хуммельс жорий мавсумда 14 учрашувда иштирок этди холос.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!