Хуммельс ҳам Матанинг акциясига қўшилди
Ads

“Бавария” ҳимоячиси Матс Хуммельс МЮ ярим ҳимоячиси Хуан Мата ташкил этган акцияда иштирок этишини эълон қилди.

Илгарироқ, “Манчестер Юнайтед” футболчиси Хуан Мата ўз маошининг 1 % ни бутун жаҳон бўйлаб футболни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган “Умумий мақсад” фондига ўтказишини эълон қилган эди. Испаниялик футболчи шундай хайрли ишга қўшиладиган 11 нафар футболчидан иборат терма ташкил этмоқчи эди.

“Мен бу ҳақида эшитган заҳотим, тушундимки, футбол дунёни яхши тарафга ўзгартира олади ва мен бу лойиханинг бир қисми бўлишга қарор қилдим”, – деб айтиб ўтди германиялик футболчи.

Мата эса Матсни “жамоадаги энг идеал шерик” деб атади.

“Мен Хуммельс билан шахсан таниш эмас эдим. Шунинг учун, унинг мен эълон қилган акцияга рози бўлиб, алоқага чиққанлиги мени хайрон қолдирди”, – деб айтиб ўтди Мата.