Хуммельс:

Хабарингиз бор кеча International Champions Cup (Халқаро чемпионлар кубоги) турнири доирасида Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўз таркибини кескин кучайтириб бораётган “Милан”га кутилмаганда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ушбу мағлубиятдан сўнг мюнхенликлар ҳимоячиси Матс Хуммельс ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, натижа ёқимсиз бўлди. Афсуски, биз ўзимиз яратган имкониятларни голга айлантира олмадик. Аммо, “Милан” ўша пайт осонгина голлар киритди. Ўйлайманки, бу ўйин бизга яхши дарс бўлади”, - дейди германиялик футболчи клуб расмий сайтига берган интервьюсида.