Хуршидбек Норматов енгилмас боксчига қарши рингга чиқади
Ads

Профессионал боксда муваффақиятли фаолият олиб бораётган Хуршидбек Норматов (4-0, КО2) бешинчи жангини Нью-Йоркдаги “BB King Blues Club & Grill” клубида ўтказади. Жанг 14 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур қарама-қаршиликда у пуерто-рикалик енгилмас боксчи Никлаус Флаз билан куч синашади. Бу боксчи 2015 йили профессионал рингга қадам қўйган ва шу вақтгача 5 та жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. Шулардан тўрттасида нокаут қайд этган.

Хуршидбек Норматов сўнгги марта рингга 28 октябрь куни чиқиб, канадалик Брюс Лючмиал (2-4-0)ни техник нокуатга учратган эди.