Якунланган мавсумда майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчининг номи маълум бўлди

"Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Харри Магуайр ўзига хос натижа соҳибига айланди.

Ўтган ёзги трансфер ойнасида вақтида "қизил иблислар" таркибини тўлдирган англиялик футболчи мавсум давомида 5412 дақиқа тўп сурди. Бу бутун дунёдаги энг яхши натижа сифатида қайд этилди.

Жорий мавсумда Магуайр клуб миқёсида барча турнирларда 54 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол киритиб, битта голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!