Яна АПЛга қайтган "Ньюкасл" ўз сафини франциялик футболчи билан кучайтирди

Испаниянинг “Эйбар” клуби ҳимоячиси Флорьян Лежён фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди. Франциялик 26 ёшли футболчи яна премьер-лигага қайтган “Ньюкасл” клуби билан 2022 йилга қадар шартнома имзолади. Бу ҳақда “қарғалар” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, Лежён “Ньюкасл”нинг ёзги трансферлардаги иккинчи хариди бўлди. “Қарғалар” бундан олдин “Челси” ҳужумчиси Кристиана Атсуни сотиб олишган эди.

Таъкидлаш керакки, Флорьян Лежён учун АПЛ бегона эмас. Боиси, 2 2015/16 йилги мавсумни “Манчестер Сити” сафида ўтказган. “Шаҳарликлар” эса уни 2016 йилда “Эйбар”га сотиб юборишган эди.

Маълумот учун, Лежён ўтган мавсум Ла Лиганинг 34та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Бундан ташқари у ҳакам томонидан 7 марта сариқ карточка билан ҳам огоғлантирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!