Яна бир афсона Голландия терма жамоасини тарк этди (ФОТО)
Ads

Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер кеча Перуга (2:1) қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида иштирок этди.

34 ёшли “Ал-Гарафа” футболчиси майдонда 62 дақиқа ҳаракат қилди. Эътиборлиси, ушбу баҳс Снейдер учун Голландия терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашув бўлди.

Маълумот учун, Снейдер Голландия термаси сафида 2003 йил 18 ёшида дебют қилган эди. У ўтган давр мобайнида терма жамоаси билан бирга 2004 йил Европа чемпионати бронза медалини, 2010 йилги жаҳон чемпионатида кумуш медални ва 2014 йилги мундиалда бронза медални қўлга киритди.

У Голландия терма жамоасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади – 134та. Снейдер ушбу баҳсларда рақиблари дарвозасини 31 марта ишғол этган.

Минбар

Барча блоглар