Яна бир француз клуби араблар қўлига ўтиши мумкин

Франциянинг "Сент-Этьен" клуби Бирлашган Араб Амирлигининг бадавлат инсонларидан бирининг қўлига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича француз клубини айнан ким сотиб олмоқчи эканлиги ҳозирча ошкор этилмаяпти. Чунки, томонлар айни дамда бу борада музокараларни давом эттиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Сент-Этьен"ни АҚШнинг PEAK6 инвесторлик гуруҳи сотиб олишга уруниб кўрган эди. Аммо, якунда музокаралар муваффақиятсиз тугади.

Маълумот учун, Франциянинг энг номдор жамоаси ПСЖ ҳам айни дамда қатарлик бизнесменга тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!