Яна бир машҳур футболчи Мино Райоланинг мижозига айланади
Ads

"Наполи" клуби форварди Лоренцо Инсинье ҳам Мино Райоланинг мижозларидан бирига айланади.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли италиялик футболчи келгуси ёздан бошлаб айнан Райола билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Погба, Ибрагимович, Балотелли ва Доннарумма каби машҳур футболчилар ҳам айнан Райоланинг агенти ҳисобланади.