Янги мавсумда
Ads

Яқинда 100-йиллиги нишонланадиган Англиянинг “Куинз Парк Рейнжерс” клуби  “Лофтус Роуд”га қарши дастлабки ўйин олдидан 2017/18 йилги мавсумда жамоа футболчилари қайси рақамларда ўйнашини эълон қилди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “қўриқчилар” бу мавсум 10-рақамли либосдан фойдаланишмайди. Боиси, айни дамда альцгеймер касаллиги билан ҳасталанган жамоанинг 68 ёшли футболчиси Стэн Боулс айнан 10-рақамда ўйнаган. Шу боис ҳам раҳбарият собиқ футболчи шарафига шу йўл билан ўз ҳурматини билдирган.

Маълумот учун, Стэн Боулс КПРда 1972-1979 йилларда тўп сурган. У бу вақт давомида жами 315та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 97 гол ёздириб қўйишга эришган.