Янги мавсумда Суперлигада легионерлар лимити 4+1 кўринишида бўлади
Ads

Унга кўра, мамлакат футбол клублари ички чемпионатда иштирок этаётган бошқа бир клубга икки нафардан ортиқ футболчини ижарага бера олмайди. Бир клубнинг уч ёки ундан ортиқ футболчисини ижара асосида рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган клублар бу ҳақда билишлари лозим.

Шунингдек, ижарага берилган футболчилар ўзлари биринчи шартнома тузган клубга қарши ҳар қандай футбол учрашувларида майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлишади. Икки клуб ўртасидаги шартномаларда бу ҳолат алоҳида кўзда тутилган бўлса, у ўз кучини йўқотади ёки шартноманинг айнан шу бандига ўзгартириш киритилади.

Шунингдек, 2019 йилги мавсумда Суперлига ва Про-лига “А” учун легионер футболчилар лимити 4+1 бўлади. Про-лига “Б” жамоалари эса 2+1 кўринишида легионер футболчилар билан шартнома имзолашлари мумкин.

Манба: ЎзПФЛ