Янги мавсумни Ла Лигада ўтказадиган яна бир жамоа номи маълум бўлди
Ads

"Осасуна" клуби янги мавсумни Ла Лигада ўтказадиган бўлди. Пампалонликлар икки йиллик танаффусдан сўнг яна кучлилар сафига қайтишди.

Таъкидлаш керакки, "Осасуна" Сегундада "Гранада"дан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Айни дамда эса плей-офф йўлланмаси учун "Альбасет", "Мальорка", "Малага" ва "Кадис" жамоалари кураш олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мавсум якунларига кўра Ла Лигадан "Райо Вальекано", "Уэска" ва "Жирона" клублари қуйи лигага равона бўлишди.