Янги шартнома бўйича Суарес “Барселона”дан йилига 20 миллион евро олади

Аввалроқ, Луис Суарес “Барселона” билан амалдаги шартномасини 2021 йилга қадар узайтиргани ҳақида хабар берган эдик. Бугун шартноманинг молиявий томонлари маълум бўлди.

Унга кўра, уругвайлик форвард Каталония супер клубидан йилига 20 миллион евро олади. El Chiringuito нашрининг маълум қилишича, юқоридаги сумманинг 16 миллиони футболчига маош қилиб берилса, қолган 4 миллиони бонус сифатида тақдим этилади.

Айтиш керакки, янги шартномага кўра Суареснинг товон пули 200 миллион евро деб баҳоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!