Янги йилнинг биринчи ойи “Барселона” учун оғир келади
Ads

 

“Барселона” жамоаси 2017-йилнинг биринчи – январб ойида 8 та расмий ўйин ўтказиши кутилмоқда.

Каталонияликларнинг тақвимида 5–29 январь оралиғида олтита ўйин (4 таси чемпионатда ва 2 таси Испания кубогида) ўтказилади. Агар “Барселона” “Қирол кубоги”да “Атлетик” тўсиғидан ўта олса, ушбу ойда яна иккита ўйин қўшилади.

Демак, “кўк-анор ранглилар” 24 кун ичида 8 учрашувда майдонга тушиши мумкин.