Япон клуби энди Фабрегасни чорламоқда
Ads

“Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас қишки трансферлар мавсумида жамоасини ўзгариши мумкин.

Испаниялик футболчининг хизматларига айни дамда номи ошкор қилинмаётган Япония клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бу жамоанинг уни қўлга киритиш имконияти жуда кам.

Маълум бўлишича, Фабрегас “Милан”га ўтишни истамоқда. Италияликлар бу футболчига йилига 5,5 млн евро маош беришга тайёр.