Япон клуби Самарқандда, эртага ўртоқлик учрашуви

Ташриф дастури доирасида Самарқанд вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаментида музокара олиб борилди. Музокарада вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари иштирок этиб, Япониянинг Яманаси префектураси Кофу шаҳрининг “Ванфоре Кофу” ва Самарқанднинг “Динамо” клуби ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш масалалари муҳокама этилган  эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, 3 апрель чоршанба куни “Динамо” марказий ўйингоҳида Самарқанднинг “Динамо” ва Япониянинг “Ванфоре Кофу” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади.

Ўйин соат 11:00да бошланиши режалаштирилган. Япония клуби бугун Самарқандга етиб келган. Ўйинга ташкилий жиҳатдан ҳам юқори даражада тайёргарлик кўрилмоқда. Ўсмирлар жамоалари ўртасидаги мазкур ўйинга кириш бепул.

Ўртоқлик учрашуви

3 апрель (чоршанба)

«ДИНАМО» Самарқанд (U-16) – «ВАНФОРЕ КОФУ» (U-16) (Япония)

Cамарқанд, “Динамо” стадиони.

Учрашув бошланиш вақти: 11:00.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)