Япониялик қиличбоз қизлар рапира баҳсида тенгсиз бўлишди

Бугун Осиё ўйинларининг дастуридан ўрин олган қиличбозлик спортининг рапира йўналишида жамоавий беллашувлар бўлиб ўтди. Аёллар ўртасида кечган ушбу дастурда Япония ва Хитой терма жамоаси вакиллари баҳс олиб боришди. 

Ўта муросасиз ва шиддатли кечган баҳсда кунчиқар юрт вакиллари 35:34 ҳисобида устун келишди. Ярим финалда ушбу терма жамоаларга енгилган Жанубий Корея ва Синапур терма жамоаси вакиллари эса бронза медаллари билан тақдирланадиган бўлдилар. 

Осиё ўйинлари. Қиличбозлик. 

Аёллар, рапира. 

1. Япония

2. Хитой

3. Жанубий Корея

3. Синапур

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!