Ярим финалда

Испания Суперкубоги финалида “Барселона” ва “Атлетик” Бильбао жамоалари тўқнаш келди.

Шиддатли ва голларга бой кечган ўйин қўшимча дақиқаларга қадар давом этди. Якунда эса 2:3 ҳисобида бильбаоликлар ғалабани илиб кетишди. “Атлетик”га ғалаба келтирган голларга Оскар де Маркос, Асьер Вильялибре ва Иньяки Уильямс муаллифлик қилди. “Барселона” сафида эса Антуан Гризманн дубль қайд этди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар