Ярмоленко сўнгги 10 йилда илк бор АПЛда гол урган украиналик футболчига айланди
Ads

Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленко жамоанинг собиқ ҳужумчиси Демба Банинг натижасини такрорлади.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли украиналик футболчи кеча “болғачилар” сафида илк марта асосий таркибда дебют қилди ва дубль қайд этишга эришди.

Бундан ташқари Ярмоленко сўнгги 10 йил ичида АПЛда гол уришга эришган украиналик футболчига айланди. Эслатиб ўтиш лозимки, сўнгги марта 2008 йил украиналик Андрей Воронин премьер-лигада гол уришга муваффақ бўлган эди.