Яширадиган сир қолмади. “Барса” Мессига яна 39 миллион евро тўлайди

Лионель Мессининг “Барселона”дан тўрт йиллик шартнома бўйича 555 миллион евро олиши ошкор бўлганидан кейин Каталония клубидаги вазият анча оғирлашди.

Шунга қарамай, испан нашрлари футболчининг даромадлари акс этган ҳужжатдан янги маълумотларни қидириб топмоқда. Хусусан, AS нашри каталонияликлар ёзда аргентиналик футболчига яна катта сумма тўлашини аниқлади.

Унга кўра, амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнида якунланадиган футболчи клубдан кетган тақдирда ҳам, унга садоқати учун 39 миллион евро миқдорида бонус тўланади. Бу ўртадаги шартномада аниқ белгилаб қўйилган тўловдир.

“Барса”ни барбод қилган битим ёхуд Месси даҳшатли маошга эга чиқди

Мессининг орқасидан ким “пичоқ урди”? Янги можаро сабаб, Лео “Барса”дан кетади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)