Яхши мураббийлар яхши футболчи ҳам бўлганми? АПЛ мураббийларининг футболчилик даврига назар (рейтинг)

Футболчиларнинг аксарияти фаолиятини якунлагач ҳам, мана шу оламда қолишга интилади. Кимлардир клуб тизимида фаолият олиб боради, баъзилари футболга оид муҳим ташкилотларда ишлайди ва умуман бошқа машғулотлар билан банд бўлиб кетганларини ҳам кўп учратамиз. Аммо, кўпинча, улар ўзларини мураббийликда синаб кўришга ҳаракат қилади. Кимдадир бу яхши иш беради, “ўхшамаган”лари эса кўпроқ. Келинг, бу гал орқага томон ҳаракатланамиз ва АПЛ барча мураббийларининг футболчилик фаолиятини баҳолашга уринамиз. 

  1. Жозе Моуриньо (“Тоттенхэм”) 

Позицияси: Ярим ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Риу Аве”, “Белененсеш”

Моуриньонинг футболчилик даври ҳақида қанчалик ҳаракат қилманг, узоқ гапира олмайсиз. Чунки, у ёшлик давридаёқ “бутсаларини михга илган”. Кейинроқ, у Бобби Робсоннинг таржимони бўлиб ишлади ва мураббий сифатида ўсишга эришди. Бугунги футболнинг энг кучли мураббийларидан бири, очиғи, футболчи сифатида ҳеч ким бўлмаган ёхуд бўла олмаган.

NINTCHDBPICT000553146070-e1578665852112

  1. Брендан Рожерс (“Лестер”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Рединг”

Омадли мураббийлар қаторида тилга олинадиган Брендан Рожерс футболчилик фаолиятини оёғидаги туғма муаммо туфайли эрта якунлашга мажбур бўлган. “Рединг”даги қисқа йилларини тугатгач ҳам, норасмий лигаларда ўйнаб юрди. Балки, айни мана шу вазият келгусидаги муваффақиятларга замин яратган бўлса ҳам ажаб эмас. 

rodgers

  1. Марсело Бьелса (“Лидс”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Ньюэлз Олд Бойз”

АПЛнинг энг “янги” мураббийи (Сэм Эллердайснинг аввал ҳам, Англияда ишлагани инобатга олинган) у қадар узоқ футболчилик қила олмаган. У 5 йиллик фаолияти давомида Аргентинанинг бир қатор клубларида ўйнаб улгурган. Улар орасида энг машҳури келгусида ўзи бошқариб, Аргентина чемпионига айлантирган - “Ньюэллз Олд Бойз”. 

8e7949d25b392014b6c4089dbeb3382ddd9de580r1-768-800v2_hq-1-1969097024-1603192035408

  1. Грэм Поттер (“Брайтон”)

Позицияси: Чап қанот ҳимоячиси

Номдор жамоалари: “Бирмингэм”, “Сток Сити”, “Саутгемптон”, “Вест Бромвич”

Швеция клубидаги муваффақияти сабаб, АПЛга мураббий сифатида таклиф этилган “Брайтон” мураббийи учун Англия диёри янги жой эмас. Юқоридаги клубларнинг номидан ҳам кўришингиз мумкинки, у “туманли альбион” муҳитини анча яхши билади. Ҳа, футболчи сифатида уни омадлилар қаторида тилга ола билмаймиз. Мураббийлик ишлари ҳам ҳозирча мақтарли эмас. 

Potter2

  1. Рой Хожсон (“Кристал Пэлас”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Кристал Пэлас”, “Грэйвсент”, “Мэйдстоун”, “Бере Парк”.

Рой Хожсон яхши футболчи бўлмаган. Бу унинг дунё даражасидаги мураббий бўлишига катта таъсир кўрсатмаган. Ҳимоячи тарзида майдонда ҳаракат қилган инглиз узоқ йиллар мобайнида турли клубларни бошқаришга муваффақ бўлган. Футболчилик йилларида айни дамда бошқараётган “Кристал Пэлас” энг ёрқин клуб сифатида эсда қолган. 

_methode_times_prod_web_bin_4ecfac88-33e7-11ea-83aa-e8f0eae9d133

  1. Дэвид Мойес (“Вест Хэм”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Селтик”, “Бристол”, “Данфермлайн”, “Престон”

Ҳа, Мойес “Селтик”нинг афсонавий треблида қатнашиш бахтига эришган футболчиларнинг бири. Аммо уни шотландларнинг ўзгартириб бўлмас аъзоси бўлган, деб айта олмаймиз. Бу клуб сафида у қадар катта вақт мобайнида ҳам ҳаракат қилмаган. У футболчилигининг катта қисмини “Дамферлайн” ва “Престон” сафида ўтказган. Ўртамиёнадан қуйироқ даражадаги футболчи - ўртамиёна мураббий. 

David-Moyes

  1. Нуну Эшпириту Санту (“Вулверхэмптон”)

Позицияси: Дарвозабон

Номдор жамоалари: “Витория”, “Депортиво”, “Порту”

Нуну Эшпириту Санту футболчилик фаолиятини 2010 йилда “Порту” сафида якунлаган. Бунгача у, Жозе Моуриньо қўл остида шуғулланишга муваффақ бўлган. Ўз маҳаллий жамоаларида тўп суришдан ташқари, дарвозабон испан ва рус клубларида ҳам ҳаракат қилган. 

22205722-0-image-a-148_1576250344088

  1. Динь Смит (“Астон Вилла”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Уолсолл”, “Лейтон Ориент”, “Шеффилд Уэнсдей”, “Порт Вейл”

Динь Смит узоқ йиллик футболчилик тажрибасига эга. Шу давр мобайнида, у 5 та клуб либосида майдонга тушган. Ҳеч қачон олий дивизионда ҳаракат қилиш унга насиб этмаган. Юқорида номлари эслаб ўтилган клубларнинг аксарияти сафида 100 дан ортиқ баҳсларда иштирок этган. 

PRI_169619297-1-640x360

  1. Крис Уайлдер (“Шеффилд”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Шеффилд”, “Ноттс Каунти”, “Чарлтон Атлетик”, “Брайтон”

Крис Уайлдер футболчиликни ҳам айнан “Шеффилд” клубида бошлаган. Ёшлик даврларининг энг ёрқин эсдаликлари қаторидан жой олган ушбу жамоа унинг келгуси фаолиятига катта трамплин вазифасини ўтаб берган. Ажаб эмас, мураббийлик бобида ҳам шу ҳолат такрорланса. Ёши анча ўтиб қолганига қарамай, уни биз мураббий сифатида энди танидик. 

chris-wilder-player-2-1024x683

  1. Сэм Эллердайс (“Вест Бромвич”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Болтон”, “Сандерленд”, “Милуолл”, “Хаддерсфилд”, “Престон”, “Вест Бромвич”

Албатта, “катта Сэм” ҳимоячи бўлган! Нима деб ўйлагандингиз?! “Вест Бромвич”нинг янги мураббийи ушбу клуб учун бегона эмас. Аммо Эллердайс номини футболчи сифатида кўпроқ “Болтон” номи билан боғлаш ўринли. Сабаби, у фаолиятининг катта қисмини шу жамоада ўтказган. Иан Гривз қўл остида Сэм ўз жамоасини юқори дивизионга олиб чиқишга кўмаклашган. Шу билан бирга, у океанортида ҳам бир йил ўйнаб келишга улгурган. 

36729E4700000578-3700103-image-m-18_1469059058081

  1. Шон Дайч (“Бёрнли”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Ноттингэм Форест”, “Честерфилд”, “Милуолл”, “Нортхэмптон”

Шон Дайч ўзи футбол ўйнаган йилларда яхши савияли ҳимоячи эканини исботлаб қўйган. Фаолиятини эрта якунлаганига қарамай, у “Честерфилд”нинг афсонавий вакилларидан бири ҳисобланади. Қуйи дивизион жамоасини сардор сифатида Англия Кубоги ярим финалигача олиб келгани ҳали-ҳануз унутилмайди. У ҳам мураббийлик йўналишига бирмунча эрта ўтган. 

sean-dyche

  1. Юрген Клопп (“Ливерпуль”)

Позицияси: Ҳужумчи/ ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Майнц”

Биз адашмадик. Ҳа, германиялик мутахассис ҳам ҳужумчи, ҳам ҳимоячи сифатида ўйнаб кўрган. Энди тушундингизми, нега “Ливерпуль” бу қадар осон ҳимояланади ва бемалол гол уради! “Майнц”даги 11 йиллик фаолияти совринларга бой ўтмади. У нисбатан эрта футболчиликдан кетди ва мураббийлик ишини ҳам айнан жонажон клубида бошлади. 

Klopp_The_Redmen_TV

  1. Ральф Хазенхюттль (“Саутгемптон”)

Позицияси: Марказий ҳужумчи

Номдор жамоалари: “Австрия Виенна”, “Кёльн”

Хазенхюттлнинг ўзи ҳақида гапирадиган бўлсак, у юқори истеъдод соҳиби бўлмаган. Аммо у миллий чемпионат жамоаларининг 8 таси сафида 400 дан ортиқ беллашувда майдонга тушган. Энг ёрқин даври сифатида “Австрия Виенна” таркибидаги йилларини келтирсак бўлади. 1989-1994 йиллар мобайнида Ральф 172 учрашувда майдонга тушиб, 56 та гол уришга муваффақ бўлган. 

HASENHUTTL-COLOGNE-e1593608830668

  1. Микель Артета (“Арсенал”)

Позицияси: Ярим ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Барселона”, ПСЖ, “Рейнжерс”, “Реал Сосьедад”, “Эвертон”, “Арсенал”

Микель Артета ўзи тўп сурган даврда Премьер-лиганинг энг ҳурматга сазовор ўйинчиларидан бири эди. “Эвертон”даги 6, “Арсенал”даги 5 йили сабабли бундай эътирофга муносиб, назаримда. У Арсен Венгер ўйинининг том маънодаги ўзаги эди. У кетгач, француз мутахассисининг ҳам узоқ йиллик фаолияти якунига етди. 

mikel-arteta-arsenal-manager-player

  1. Скотт Паркер (“Фулхэм”)

Позицияси: Ярим ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Чарлтон”, “Норвич”, “Челси”, “Ньюкасл”, “Вест Хэм”, “Тоттенхэм”, “Фулхэм”

“Чарльтон” сафида 17 ёшидаёқ дебют амалга оширган Паркер мамлакат миқёсида энг умидли ярим ҳимоячилар қаторида тилга олинарди. Биринчи жамоасини тарк этаётган бир пайтда, у миллий терма жамоа таркибида 18 та беллашувда майдонга тушиб улгурганди. 

2004 йилда “Челси”га ўтиши якунда омадли якунланмайди. Шунчаки, Скотт захира ўриндиғини тўлдириб тургани учун Премьер-лига олтин медалларига эга чиқади. “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм”даги ўйинлари эса, анча яхши чиқади. У ўз вақтида Футбол ёзувчилари уюшмаси талқинига кўра, йилнинг энг яхши ўйинчиси унвонини қўлга киритади. 

scottparker_20110209

  1. Стив Брюс (“Ньюкасл”)

Позицияси: Ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Гиллингэм”, “Норвич”, “Манчестер Юнайтед”

Премьер-лиганинг энг дастлабки даврларида “Манчестер Юнайтед” тўлиқ ҳукмронлик қилди. 1992-1996 йиллар мобайнида “қизил иблислар” 3 маротаба чемпионликка эришди. Бу натижаларнинг бир қисми ҳимоя марказида ишончли ўйнаган Стив Брюснинг хизматларига бориб тақалади. Инглиз футболчиси сэр Алекс Фергюссон эрасининг энг дастлабки вакиллари қаторидан ўрин олган. 1987 йилда клубга келиб қўшилган Брюс жамоа билан Англия кубоги ва Лига кубогини, Европа кубок эгалари кубогини ҳам ютишга эришган. 

NINTCHDBPICT000627199587

  1. Оле-Гуннар Сульшер (“Манчестер Юнайтед”)

Позицияси: Ҳужумчи

Номдор жамоалари: “Манчестер Юнайтед”

Сульшерни инглиз футболи ихлосмандлари “гўдак юзли қотил”, деб аташади. Бунга тўла асос бор. Ёқимтой ва ювош табиатига қарамай, норвегиялик собиқ футболчи ўзи ўтказган 366 та ўйинда 126 маротаба рақиб посбонларини ранжитишга эришган. Бу голлар у ва жамоасига 6 та АПЛ чемпионлиги, кубок ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабаларни тақдим этди. Барселона финалидаги ғалаба голи эса, унинг фаолиятидаги чўққи бўлганди.

Legends-Profile_Ole-Gunnar-Solskjaer11523463502663_large

  1. Карло Анчелотти (“Эвертон”)

Позицияси: Ярим ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Парма”, “Рома”, “Милан”

Анчелотти футбол ўйнаган даврларни кўпчилигимиз кўрмаганмиз, албатта. Яхшиямки, видеотасвирлар ва ёзма манбалар мавжуд. Улар орқали ўтмиш футболига қисман бўлса-да, саёҳат қилишга муваффақ бўламиз. Акс ҳолда, биз каби ёш авлод вакиллари 80-йилларда футбол ўйнаган Анчелотти ҳақида нималар дея олардик?!

У майдон марказида кучли энергияси билан ажралиб турувчи футболчи бўлган. “Карлетто” “Милан” ва “Рома” таркибида А Серия чемпиони, Италиянинг 1990 йилги мундиалда зафар қучишига ёрдам берганларнинг бири эди. 

carlo-02

  1. Пеп Гвардиола (“Манчестер Сити”)

Позицияси: Ярим ҳимоячи

Номдор жамоалари: “Барселона”

Бечора Гвардиола. У ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида ЕЧЛ ғолиблигига эришган кам сонли инсонларнинг бири. Шунга қарамай, рейтингимизда 2-ўринга жойлашишга мажбур. Ҳа, у “Барселона”нинг яхши даражадаги футболчиларидан бири бўлган. Аммо Пеп Стоичков, Ромарио, Ривалдо ёки Роналдиньо каби клубнинг буюк афсоналари қаторида тилга олинмайди. Бу гаплар унинг футболчилиги ҳақида, холос. Мураббий сифатида унинг “Барселона”даги йилларини мухлислар ўзгача энтикиш билан эслайди. 

Унинг юқорироқ даражадаги футболчи бўлиб тарихда қолишига 1996 йилги Европа чемпионати ва 1998 йилги жаҳон чемпионатида жароҳатлар сабаб қатнаша олмагани халақит берган бўлиши ҳам мумкин. 

AAvzNeU

 

  1.  Фрэнк Лэмпард (“Челси”)

 

Позицияси: Ярим ҳимоячи

Номдор клублари: “Вест Хэм”, “Челси”, “Манчестер Сити”

Фрэнкни майдон четида футболчиларга кўрсатма бераётган ҳолда кўрар эканмиз, наҳотки у футболчиликдан кетган бўлса, деб қоламиз. Ҳа, уни мураббий сифатида қабул қилишимиз бироз оғир кечади. “Челси” тарихидаги энг яхши 3 футболчининг бири айнан Лэмпард бўлади. “Аристократлар” таркибидаги 13 йиллик фаолияти давомида 211 та гол уришга муваффақ бўлган. 

Унинг кетиши лондонликлар учун оғриқли тарзда амалга ошди. Ҳамма Фрэнкнинг “Стэмфорд Бридж”даги сўнгги ўйини хайрлашув кечасига айланиб кетиши, кўзёшлар ва қарсаклар билан уни футболчиликдан кузатиб қўйилишини кутишганди. Моуриньо эса профессионалликнинг энг “совуқ” қоидаларини Лэмпардга нисбатан ишлатди. 

Бироқ, барибир у барчанинг қалбида “Челси” футболчиси сифатида қолди. 

lampard

Абдулвосид Валихонов тайёрлади

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dilshodbek Xoliqov
08/01/2021 11:36
Qoyil zo'r chiqibdi.