Яя Туре АҚШга кўчиш имконияти бор

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Яя Туре катта эҳтимол билан ўз фаолиятини МЛСда давом эттиради.

Маълумотларга кўра, “Нью-Йорк Сити” клуби 34 ёшли футболчининг ҳизмати билан қизиқиб қолган, шуни айтиш лозимки, нью-йоркликлар франчайзинг тизими бўйича “шаҳарликлар”га тегишли.

Америкаликлар Туренинг трансфери бўйича дастлабки музокараларни бошлаб юборган.

Маълумот учун,  англияликлар ярим ҳимоячини мавсум оҳиригача сақлаб қолишни исташмоқда, бу борада нью-Йоркликларнинг фикри ўзгача, улар Турени январь ойида ўз таркибларига қўшиб олишмоқчи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!