
Йил ўйинини ким шарҳлайди?
Хабарингиз бор, 19 ноябрь куни Қаршида олий лига 29-турининг марказий баҳси ўтказилади. Унда “Насаф” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги кузатилади. Ушбу беллашув 14:00 да старт олади.
Мазкур учрашувни “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. “Марказий”даги ўйинни эса қаршиликлар учун омадли ҳисобланган Мурод Ризаев шарҳлаб боради. Кўрамиз, эртага ушбу шарҳловчи ким учун омадли бўларкин?
Фикрлар