Йилнинг энг яхши 23-рақам эгаси ким? (Эркин Ғайбуллаев блоги)
Ads

2018-йил ҳам ортда қолишига бир неча кун қолганида Squawka нашри футболчиларнинг либосидаги рақамлар бўйича энг зўрларини таҳлил қилиб тузиб чиқмоқда. Қуйида 23-рақамда ўйнаган футболчиларнинг кучли учлиги жой олган. Албатта улар йил тақвими ичида жамоалари учун кўрсатган ўйинлари, аҳамияти ва бошқа факторлар асосида таҳлил қилинган.

3-ўрин. Хердан Шакири («Сток Сити»/ «Ливерпуль», Швейцария термаси)

Иқтидорли плеймейкер 2018-йилда бир неча муҳим ўзгаришларга қарамай ўз жамоаларида самарали натижаларга эришди.

Йилни «Сток Сити»да бошлаган Шакири клубда энг яхши футболчига айланди. Аммо у жамоани юқори поғоналарга олиб чиқишнинг уддасидан чиқа олмади.

Ёзни Швейцария таркибида Мундиални иштирок этиш билан бошлаган футболчи ўзини ҳар томонлама кўрсатишга эришди. Терма жамоаси билан нимчорак финалгача етиб борди.

«Сток Сити» ва Швейцария термасидаги ажойиб ўйинлари «Ливерпуль»ни 12 миллион тўлаб олиб келишга ундади.

Кўпчилик уни захира футболчисига айланишини башорат қилганди. Бироқ «қизиллар» сафида у асосий таркиб футболчисига айланишнинг уддасидан чиқа олди. Айниқса ҳужумкор ярим ҳимоячи «Манчестер Юнайтед»ни доғда қолдиришда катта фойдаси тегди.

2018/19-йилги мавсумни эса Премьер Лига чемпиони сифатида якунлаши ҳам мумкин.

Муҳим статистика: 2017/18-йилда у 77 та хавфли вазиятлар яратди.

  1. Кристиан Пулишич («Тоттенхэм», Дания термаси)

Даниялик футболчини ўз сафида кўришни истамайдиган бирорта топ клуб топилмаса керак.

Эриксен «Тоттенхэм» либосида ўзининг ажойиб ўйинини намойиш қилмоқда. Унда ажойиб узатма бериш, фантастик тарзда ҳаракатланиш ва муҳим голларни уриш қобилияти бор.

«Тоттенхэм» айни вақтда кучли тўртликда бормоқда. Бунда албатта даниялик футболчининг ҳиссаси катта. Европа яши майдонларида ҳам Кристиан катта кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.

У шунингдек Дания термасининг ҳам ҳақиқий етакчисига айланиб олган. Жаҳон Чемпионатининг ҳар бир учрашувини тўлиқ ўтказган.

26 ёшли футболчи йилдан йилга тажриба орттириб бормоқда ва «тақачилар» билан йирик муваффақиятларга эришиш йўлида тинмай меҳнат қилмоқда.

Муҳим статистика: Ўтган мавсумда Эриксен Премьер Лиганинг ҳар 1.85 ўйинида голларда иштирок этган. (37 ўйин, 10 гол, 10 голли узатма)

  1. Самюэль Умтити («Барселона», Франция термаси)

Умтити жисмонан бақувват ҳимоячи. Аммо унинг ўйинни ўқий олиш ва керакли вақтда позиция танлаш қобилиятига умуман гап йўқ.

25 ёшли ҳимоячи 2018-йилни чакки ўтказмади. Умтитининг ҳимоя қўрғонида йўқлиги сабаб каталонияликлар ҳозирча Ла Лига чемпионлигини олдиндан нақд қилганича йўқ. Қирол Кубоги ва Испания Суперкубогидаги хатоси унинг иқтидорига мутлақо соя сололмайди.

Умтити Франция термаси сафида Мундиалнинг олти учрашувида ўйнади ва иккинчи марта Жаҳон чемпиони бўлишига катта ёрдам берди.

Булар ҳам етмаса, Умтитининг ярим финалда Бельгияга урган муҳим голини эслайлик. У жорий йилда атиги бир гол урган ва шу ягона голи термасини финалга олиб чиққан.

Умтитидаги муваффақият, иқтидорни бошқа ҳимоячиларда кам кўрамиз.

Муҳим статистика: Умтити бу мавсумда «Барселона» таркибида 95.4 % лик аниқ узатмаларга эга.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Journalist Gaybullayev
26/12/2018 16:51
albatta bor, keyingi safar boshqa raqamlarga urg‘u beramiz
&
darwesh
26/12/2018 15:26
Нимага айнан 23 ракам? Бошка кизикарли ракамлар борку
Journalist Gaybullayev
26/12/2018 19:33
Ko'pchilikka 10 yoki 7 raqam qiziq, shunaqami
&
darwesh
26/12/2018 23:59
11гача булган ракамлар одатда купрок статистикага эга
&
darwesh
27/12/2018 00:23
23 ракам деганда одатда Бекс ёки Майкл Жордан эсга тушади