Йоахим Лев Германия термаси билан шартномасини узайтирди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев ўз лавозимини 2022 йилга қадар тарк этмайди.

58 ёшли мутахассис Германия футбол Қўмитаси билан 4 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақида Қўмитанинг расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Маълумот учун, Лев Германия термасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда. Мутахассис термадаги фаолияти давомида жамоа билан ЖЧ-2014 ва Конфедерация-2017 кубогини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!