Ёмон натижаси сабаб Африкадаги мамлакат терма жамоани тарқатиб юборди
Ads

Жибути мамлакати Футбол Федерацияси миллий терма жамоанинг ёмон натижалари сабаб тугатилганини эълон қилди.

Федерациядагилар футболчи ва мураббийларга жавоб бериб юборди ва эндиликда бор эътиборни ёшларга қаратишни кўзламоқда.

Бундай қарорга Жибиту термасининг Африка Миллатлар Кубоги-2018 турнири саралашида ўз майдонида Эфиопия термасидан 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг келингани айтилмоқда.

“Бош жамоа натижага эриша олмаса, биз эътиборни ёшларга қаратамиз”, – деб айтиб ўтди Жибути Футбол Федерацияси техник директори Омар Али Мухаммад.

Маълумот учун, Жибути термаси ФИФА рейтингида 185-ўринда бормоқда.