Ёш боксчиларимиз Қозоғистонда шоҳсупага кўтарилди

  • 11 декабрь, 2017, 17:40
  • 0
  • Бокс

Қозоғистонда ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда боксчиларимиз мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.

Павлодар шаҳри мезбонлик қилган ушбу нуфузли турнирда Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистондан келган чарм қўлқоп усталари ўн вазн тоифасида ўзаро рақобатлашди.

Мусобақанинг вазни 81 килограмм бўлган боксчимиз Жамшид Худойберганов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, 91 килограммда Иқболжон Муродовга ҳеч ким тенг кела олмади. Шунингдек, вазни 91 килограммдан оғир бўлган боксчилар ўртасида ҳамюртимиз Темур Атабоев терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги олтин медални келтирди.

Финалга қадар бўлган жангларда зафар қучган Асадбек Шодибоев ва Наво Тамазов ўз вазн тоифаларида кумуш медалга сазовор бўлди. 52 килограмм вазн тоифасида Темурбек Деҳқонов бронза медални қўлга киритди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси 3 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медаль билан умум жамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!