Ёш гимнастикачиларимиз халқаро мусобақада муваффақиятли иштирок этишди
Ads

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «2-Emirates Asian cup» халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада жаҳоннинг 15 мамлакатидан 400 нафарга яқин ёш иқтидор эгалари иштирок этишди. Баҳсларда ўзбекистонлик қизлар муваффақиятли қатнашдилар. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Мусобақа якунларига кўра ёш спортчиларимиз медаллар шодаси билан юртимизга қайтишди:

Осиё Тожиева – олтин ва бронза
Шаҳризода Ҳалимова – кумуш
Гулчехра Собирова – кумуш
Алиса Петрова – кумуш
Шахруза Маматханова – бронза
Одина Зоҳидова – бронза
Сора Нурматова – бронза
Рианна Каримбаева – бронза
Лиза Конева – бронза
Диёра Зияутдинова – бронза.

Мусобақа давомида шунингдек Юлдуз Абдуганиева, Амалия Мамедова, Вилана Савадян, Согдиана Ешилова, Регина Узбекова, Самира Комилжонова каби ёш гимнастларимиз совринли ўринлардан жой олдилар.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Зарина Абдуллаева турнирда учинчи маротаба бош ҳакам сифатида фаолият олиб борди.