Йоветич ҳеч кимга керак эмас
Ads

Италиянинг “Интер” клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич ушбу трансфер ойнаси ёпилгунига қадар собиқ жамоаси “Фиорентина”га қайтиши мумкин.

Футболчининг ўзи ҳам флоренсияликлар таркибига қайтишга қарши эмас. Илгарироқ, унга “Рома” қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Якунланган мавсумда Испаниянинг “Севилья” жамоасида ўйнаган Йоветич андалусияликлар сафида 29  та баҳсда майдонга тушди ва 7 та гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

“Севилья” жамоаси “Интер” Йоветич учун 14 млн евро сўраганидан сўнг, уни сотиб олиш фикридан қайтди.