Ёзда бизни қандай трансферлар кутмоқда? (1-қисм)
Ads

Европада 2018/19 йилги мавсум ўз ниҳоясига етди. Энди клублар дам олиб, эътиборни ёзги трансфер ойнасига қаратишади. Аллақачон клублар ўзаро музокараларни бошлаб юборишган. Барча ўзини қизиқтирган футболчиси билан музокараларга киришади. Эътиборингизга амалга ошиши мумкин бўлган трансферларни намойиш этамиз.

Лерой Сане "Манчестер Сити"нинг иқтидорли футболчиси. Роббери номи билан машҳур бўган футболчилар "Бавария"ни тарк этишди. Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида немис клуби эътиборини Санега қаратган. Трансфер нарҳи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

"Бавария"да тўп тепаётган Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Хамес Родригесга "Наполи" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хамеснинг трансфермаркт.де сайтида келтирилган нарҳи 65 миллион евро.

"Монако" клубининг россиялик футболчиси Александр Головинни Германиянинг "Ҳоффенхайм" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи. Аммо 30 миллион евролик ушбу футболчини "Монако" клуби қўйиб юбириш имконияти камроқ.

2017/18 йилги мавсум ЧЛ финали антиқаҳрамони Лориус Кариус ҳозирда "Бешиктош" жамоаси посбони ҳисобланади. 7 миллион евролик ушбу дарвозабонга Германиянинг "Вердер" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Англия Премьер-лигасида жуда чиройли голлар уришга эришган "Кристал Пэлас" футболчиси Андрос Таунсенд фаолиятини "Лестер" клубида давом эттириш эҳтимоли йўқ эмас. Андроснинг нарҳи 15 миллион еврога тенг.

Терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинидаги рақиби Туркия термаси аъзоси Озан Кабак "Штуттгарт" клубини тарк этиш эҳтимоли юқори. Озанга ЧЛ финалчиси "Тоттенхэм" ва Бундеслиганинг "Шальке-04" клуби қизиқиш билдирган. Турк футболчининг нарҳи 10 миллион евро.

Бундеслига ва Европа лигаси турнирларида юқори савияда ўйнаган Себастьян Халлернинг “совчи”лари кўпайиб қолди. "Айнтрахт" клубига футболчиси трансфери борасида "Вест ҳем" клубидан жиддий таклиф тушишга улгурди. Себастьяннинг нарҳи 40 миллион евродир.

"Барселона"да кутилганидек ўйини қовушмаётган Филиппе Коутиньога "Челси" томонидан қизиқиш билдирилмоқда. Аммо бу трансфер амалга ошиш эҳтимоли қай даражада айтиб бўлмайди. Коутиньо учун 100 миллион евро тўлашга тайёр бўлган клубни топиш қийин бўлиб қолди.

ПСЖ футболчиси Томас Муниега гранд жамоалар қизиқмоқда. 35 миллион евролик футболчининг хизматларига "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари эҳтиёж сезишмоқда.

"Уотфорд" ҳужумчиси Жерард Деулофеуга Италиянинг "Наполи" клуби қизиқмоқда. Трансфер амалга ошиш эҳтимоли қай даражада аниқ айтиб бўлмайди. Деулофеунинг нарҳи 18 миллион евро.

Бир қатор юлдузларни кашф этган "Саутгемптон" клуби Италиянинг "Эмполи" жамоасидан 1,500 000 евролик Бартломей Драговскини олиб кемоқчи.

"Милан" жамоасининг 50 миллион евролик посбони Жанлуижжи Доннаруммага "қизил иблислар" қизиқиш билдирган. Аммо "Милан"дан ушбу дарвозабонни сотиб олиш онсон эмас.

ЧЛ финалчиси Киран Триппьерни "Тоттенхэм"дан "Ювентус" сотиб олишни режалаштирган. Умуман олганда 35 миллион евролик Триппьерга "Ювентус"дан бошқа совчилар ҳам топилади.

"Бавария" Лерой Санедан ташқари "Ювентус"нинг 100 миллион евролик футболчиси Пауло Дибалани сотиб олишни режаларига киритган.

Умуман олганда, ёз фаслида бир қатор қизиқарли трансферлар бизни кутмоқда. Ҳали гранд жамоалар суперюлдузларни бир-бирларидан сотиб олиш учун курашларга киришишлари турган гап. РРР билан ҳайрлашган "Бавария" катта ўзгаришлар қилиш эҳтимоли юқори. Сўнгги йиллардаги энг омадсиз мавсумини ўтқазган "Реал" клуби мухлислари ўз жамоаларидан трансфер ойнасида кўп нарса кутишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998977034049
05/06/2019 07:22
Robben va Riberi Bavariyadan ketgani achinarli...