Ёзда “Манчестер Юнайтед”га бразилиялик ҳужумчи келиб қўшилиши мумкин
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби "Бешиктош" форварди Талисканинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 24 ёшли бразилиялик форвард учун истанбулликларга 40 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Таъкидлаш керакки, Талиска қонуний жиҳатдан Лиссабоннинг “Бенфика” клубига тегишли ва у турк клубида ижара асосида тўп сурмоқда.