Ёзда ПСЖдан кетадиган Кавани фаолиятини АПЛда давом эттирмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби форварди Эдинсон Кавани фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирмоқчи. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 31 ёшли уругвайлик футболчи аллақачон у билан алоқага чиққан "Манчестер Юнайтед" ёки  "Челси"дан бирининг таклифини қабул қилишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Кавани жорий мавсум парижликлар сафида жами 39та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 33та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!