Йозеф Скулинг Сингапурнинг биринчи олтин медалига муаллифлик қилди
Ads

Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари қизиқарли давом этмоқда. Барча спорт турларида ўзининг етакчи атлетлари билдирилган ишончни оқлаб, терма жамоаси ҳисобига медаллар тақдим қилмоқда. 

Сингапурлик таниқли сузувчи Йозеф Скулинг 100 метрга баттерфляй усулида сузиш беллашувларида яна бир бор Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Скулинг 4 йил муқаддам ҳам ушбу йўналишда чемпионлик нашидасини сурган эди. Таъкидлаш жоиз, бу Сингапур терма жамоаси учун жорий Осиё ўйинларидаги дастлабки олтин медаль бўлди. 

Йозеф Скулинг Рио Олимпиадасида айнан мана шу йўналишда афсонавий Майкл Фелпсни ҳам ортда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди. 

Минбар

Барча блоглар