Ёзги Биатлон бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиблари аниқланди
Ads

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган спорт мажмуасида ёзги биатлон бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди.

Ўзбекистон кубогида республикамизнинг барча вилоятларидан биатлончилар қатнашишди. Дастлабки кун спринт баҳсларида ўғил болалар 4 километр мусофада, қизлар эса 3 километр масофада ғолиблик учун кураш олиб боришди. Натижаларга кўра, фарғоналик Файзулло Пўлатхўжаев 16 дақиқа 10 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди. Иккинчи натижа ундан 36 сони ортда қолган жиззахлик Хайтали Пўлатовга тегишли бўлди.

biatlon

Спринтда самарқандлик қизлар етакчи бўлишди. Севара Чориева ҳамда Мадина Сагатовалар ортидан наманган вилояти вакиласи Адолат Жураева учинчи ўринни қўлга киритди.

246225110_43822

Ўзбекистон кубогининг иккинчи куни таъқиб пойгалари ҳам муросасиз ташкил этилди. Ўғил болалар 6 километр масофада, қизлар эса 5 километр масофада рақибларини қувиб етиш бўйича маҳоратларини ишга солишди. Ўғил болалар мусобақасида кучли учликка Қашқадарё вилояти вакили Шахзод Махсудов қўшилган бўлса, қизлар ўртасидаги таъқиб пойгаларида  етакчилар ўзгармади.

biatlon_1

Ўзбекистон кубогининг сўнгги куни шахсий биринчилик учун баҳслар қизғин давом этди.

Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти вакиллари биринчи, андижонлик биатлончилар иккинчи, Қашқадарё вилояти вакиллари учинуи ўринни қўлга киритишди.