“Ёзёвон лочинлари” ҳам янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда

Янги мавсумни Про-лига “Б” да бошлаши кутилаётган Фарғона вилоятининг “Ёзёвон лочинлари” жамоаси қишки йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларини ўтказди. Бундан ташқари, ёзёвонликлар Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасида муносиб иштирок этди.

Мавсум аввалида юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоа вакиллари яна иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирмоқда. Жумладан, 6 март куни Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" жамоаси билан ва 7 март куни "Нефтчи" (U-21) жамоаси билан назорат учрашуви ташкил этилади. Ушбу ўйинларнинг ҳар иккаласи ҳам соат 11:00да Ёзёвон туманидаги "Марказий" ўйингоҳда бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!