Юлдузлик ҳайрия қилмасликка сабаб бўлолмайди (Фотогалерея)

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Шабаб Ал-Аҳли" футболчиси Жалолиддин Машарипов пойтахтимиздаги 23-сонли меҳрибонлик уйига борди.

Ташрифдан бош мақсад у ерда яшаб, таҳсил олаётган болаларнинг кўнгилларини бироз кўтариш бўлди. Тадбир давомида меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига совғалар улашилди. Учрашув сўнгида эсдалик учун суратга тушилди.

Ўз навбатида болажонлар бундай эътибор ҳамда ажойиб хайрия тадбири учун ташкилотчиларга самимий миннатдорчилик билдирдилар.

Бу ҳеч кимнинг "заказ"и эмас. Шунчаки улар қилган иш айнан сизнинг ҳам қўлингиздан келади!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар