"Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказиладиган супер ўйинни ўтказиб юборманг!

24-февраль куни соат 18:00 да давлат ва жамият арбоби, спорт ва футбол ривожига улкан ҳисса қўшган Мираброр Зуфарович Усмонов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтади.

"Юнусобод" спорт мажмуасида ташкил этиладиган ушбу тадбирда футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўзбекистон футбол федерацияси юртимизнинг барча турдаги ОAВ вакиллари, журналистлар ва блогерларни ушбу хотира учрашувига таклиф этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!