Юпп Хайнкес: “Бавария” рақиб дарвозасига кўпроқ гол уриши мумкин эди
Ads

 

“Бавария” жамоаси бош мураббийи Юпп Хайнкес “Лейпциг” клубига қарши (2:0) Бундеслига 10-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Кубок ўйинидан кейин мазкур ўйинда руҳан тайёр ҳолатда тушдик. Тайёргарлик яхши эди ва ижобий натижа кутгандик. Якунда шундай бўлиб ҳам чиқди. Албатта, 14-дақиқадан 1 киши кам бўлиб қолган “Лейпциг”га осон бўлмади, аммо йигитларим ўйинни ўз назорати остига олишди.

Албатта, рақиб дарвозасига кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, бироқ ҳимояни унутмаслик ва таваккал қилмаслик муҳим эди. Ўйин менга жуда ёқди”, – деб тажрибали мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтиради клуб матбуот хизмати.