Юрак хуружига учраган Касильяс яна машғулотларни бошлади (ФОТО)
Ads

"Порту" клуби дарвозабони Икер Касильяс яна жамоа машғулотларига қўшилди.

У бу ҳақда ўз твиттерида эълон қилди ва қуйидаги суратни жойлаштирди.

kasilyas

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли испаниялик посбон бундан 2 ой муқаддам машғулотлар пайтида юрак хуружига учраган эди.

Бироқ, Касильяснинг агенти шифокорлар билан суҳбатлашганда, улар камида 1-2 ой Икерни машғулотларга қайтиши мумкин эмаслигини айтишган.