Юрген Клопп “Челси” билан ўйиндан сўнг: Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши дуранг бўлди
Ads

Бироз олдин Англия Премьер-Лигаси 13-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ҳамда “Челси” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этишди. Учрашувдан сўнг “қизиллар” устози ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен бугунги ўйинда шогирдларимнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. “Челси” 7 ҳимоячи билан ўйнаганда ҳужум қилиш қийин. Мен бу дурангни ўз ҳаётимда кўрган энг яхши дуранг сифатида қайд этишим мумкин.

Ҳаммага омад кера. Бугун бизга айнан у етишмади. Мен ўтказиб юборилган голдан олдин тактик ўзгариш қилмоқчи бўлдим. Бироқ ҳакам бунга руҳсат бермади. Мен майдонда 5 ҳимоячи билан ўйинни давом эттирмоқчи эдим.

Яхши ўйин бўлди, якунда 1 очкони қўлга киритдик”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди BBC.