Юрген Клопп: Ҳозир турнир жадвали муҳим эмас
Ads

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Брайтон”га қарши кечган Англия чемпионати 3-тур учрашувидан (1:0) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра, футболчилар ҳали 100% мавсумга тайёр эмас.

Албатта, “Брайтон” билан бўлган ўйинда биз 3 очкога ҳақли эдик, – дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС нашри. – Гвардиола ҳам бу ҳафта барча ўйинчиларнинг 100 % тайёр эмаслигини айтиб ўтди. Бу аниқ. Кичик танаффусдан сўнг футболчилардан кўп нарса талаб қилиш тўғри эмас.

– Мени ҳозир турнир жадвали қизиқтирганича йўқ. Дастлабки уч турдан сўнг бу муҳим эмас. Муҳими, бизда 9 очко бор.