Юрген Клопп: Лёвга ноҳақ танқидлар бўлмоқда

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Германия терма жамоасидаги ҳамкасби Йоахим Лёвга бўлаётган танқидлар ноҳақлик эканлигини айтди.

“Танқидчилар ноҳақ. ОАВлар ёзаётган нарсалар бу жиннилик. Бунинг ортидан мураббий футбол нималигини бутун мамлакатга тушунтиришга мажбур бўлди. Ҳотиржам бўлиш керак. Германия терма жамоаси яна аввалги даражасига қайтишига ишонаман”, - дейди германиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2018да муваффақиятсизликка учрагач, Лёв жиддий танқидларга учраган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!